...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага айрим вилоятларда қор ва ёмғир ёғади


17:02, 15.10.2018 Бу қизиқ
 10 838

Республиканинг баъзи ҳудудларида эртага ҳаво совуқ аммо ёғингарчиликсиз бўлади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 16 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +6...+8 даража атрофида бўлиб, ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 5-10 м/сдан 15-20 м/сга етиши мумкин.
 
Фарғона водийсида ҳаво кечаси +5...+10, кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 5-10 м/сдан 15-20 м/сга етиб, ёмғир ёғади. Кучли ёмғир қорга айланиши кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8, кундузи +5...+10 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Ёмғир ёғиб, қорга айланиши эҳтиомли бор.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8, кундузи +8...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 17-22 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етади. Ёмғир аралаш қор ёғиши кутилади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси ва кундузи -5...0 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!