Эрдўған Покистон парламентида нутқ сўзлаётганда депутатлар столларни ура бошлади.
Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон парламентида нутқ сўзлаётган вақтида депутатлар ўтирган жойларида кафтлари билан столларни ура бошладилар. Минбарда нутқ сўзлаётган Туркия раҳбари бундан ажабланган бўлиши табиий, боиси Эрдўған президент бўлганидан буён илк бор Покистон Ислом Республикасига ташриф буюряпти. Кафт билан столга уриш эса кўплаб мамлакатларда норозилик белгиси саналади.
Аслида, ҳар бир давлатда ўзига хос урф-одат ва анъаналар бор. Қонунлар ҳам халқ ва миллатлар анъаналарига асосланган ҳолатда ишлаб чиқилади. Баъзан анъаналар давлат органларида ҳам ўз аксини топади. Покистонда ҳам столга уриш анъана бўлиб, бу норозиликни эмас, аксинча, сўзни тасдиқлаш маъносини билдиради.