Эрдўған европаликларни террорчилар гуруҳни қўллаб-қувватлашда айблади.
ЕИ мамлакатлари Туркияда тақиқланган КИП аъзоларига бошпана берганликда ва улар томонидан турли акциялар ташкил этишларига кўмак кўрсатганликда айбланди. Бу ҳақда Туркия Президенти 9 ноябрь куни сўзлаган нутқида эълон қилди.
“Улар Берлин кўчаларида сайр қилишмоқда. Париж, Австрия кўчаларида юришмоқда. ЕИ КИПни хуш кўрмайди ва террорчи ташкилот сифатида қарайди. Шундай экан улар нега полиция қўриқловида эркин юришмоқда? Нега улар айирмачилик ҳаракати етакчиларининг портретларини давлат ташкилотларининг биноларига осишади?”, деди Туркия Президенти. Ушбу нутқ Анқарадаги маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари раҳбарлари билан учрашувда сўзланган.
Эрдўғаннинг айтишича, европаликлар ўзларини ушбу ташкилотга қарши курашаётгандек кўрсатмоқдалар, бироқ аслида ташкилотни қўлламоқда.
Маълумотларга кўра, Туркия мудофаа вазирлиги КИП билан кураш вақтида ташкилотнинг 10 мингдан ортиқ аъзолари зарарсизлантирилган.