Турк президенти ва Саудия шаҳзодасининг учрашуви журналист қотиллиги юзасидан ўтказилиши таъкидланяпти.
“Биз дастурни кўриб чиқяпмиз. Балки амалга ошар”, деб жавоб берган Эрдўған вакили Туркия президенти ва Саудия валиаҳд шаҳзодаси Аргентинада учрашув ўтказиши ҳақидаги саволга.
Маълумот ўрнида, жорий йил 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида “катта йигирматалик” давлатлари саммити бўлиб ўтади.
Агар учрашув амалга ошса, Туркия президенти ва Саудия шаҳзодаси мулоқоти журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан ўтказилиши таъкидланяпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 октябрь куни саудиялик журналист Жамол Қошиқчи қиролликнинг Истанбулдаги консулхонасига кириб, қайтиб чиқмади.
Туркия журналист ўлдирилганини иддао қилиб, текширув бошлади. Унинг ғойиб бўлишида Саудия Арабистонининг қўли борлигини таъкидлади.
Саудия Арабистони Жамол Қошиқчи консулхонада ўлдирилганини орадар 18 кун ўтиб, тан олди.