Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Президентининг бу қарори ҳудудда нотинчлик келтириб чиқаришини таъкидлаган.
Бу қарорга норозилик билдирганлар, қарши бўлганлар орасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам бор.
Бугун, 7 декабрь куни бу масала юзасидан Эрдўған Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан муҳокама ўтказиш ниятида эканлигини айтиб ўтган.
Virtualaz нашри хабарига кўра, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Президентининг бу қарори ҳудудда нотинчлик келтириб чиқиши аниқ эканлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Эрдўған бу масалани телефон орқали Владимир путин ва Рим папаси билан муҳокама қиламан деб қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилди ва бу воқеа икки кундирки кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.