...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Назарбоев билан ФЕТОга алоқадор мактаблар хусусида суҳбатлашади


11:38, 08.09.2017 Олам
 1 969

8–10 сентябрь кунлари Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қозоғистонга келади.

8–10 сентябрь кунлари Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Қозоғистонга келади. Бу ҳақда “Ic24.kz” нашри хабар берди.
 
Туркия президенти Остонада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ФЕТО масаласи, яъни 2016 йилда Туркия томонидан Қозоғистонга тақдим этилган ФЕТОга алоқадор 33 та мактаб хусусида музокаралар ўтказади.
 
Аввалроқ, Туркияда террорчилик ташкилоти ҳисобланувчи ФЕТО раҳбарларидан бири Адил Оксюз Германияда эканлиги ҳақидаги хабарлардан кейин Туркия ҳукумати Германияга норозилик нотасини юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Нурсултон Назарбоев Ислом ҳамкорлик ташкилоти ФЕТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!