Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида Имом Бухорийни тилга олган илк давлат раҳбари бўлди.
72-сессия раиси Мирослав Лайчак, кўплаб давлат раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевни табриклаб, ўз фикрларини билдирдилар.
Шу сингари фикрлардан бирини Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билдирди. Туркия президенти фикрича, ҳали ҳеч бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб ислом дини қадриятларини бу қадар жасорат билан ҳимоя қилмагани, ҳеч қачон Имом Бухорий номини тилга олмаганини таъкидлади.
ЎзАнинг хабарига кўра, халқаро сиёсий доираларда, оммавий ахборот воситаларида бу тарихий нутққа муносабат билдириш давом этаётгани айтилган.