...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Истанбулдаги терактга алоқадорларнинг қайси давлатдан эканлигини айтди


14:06, 05.07.2016 Олам
 7 724

Шу кунга қадар Истанбулдаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган 30 киши қўлга олинган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанннинг сўзларига кўра,  Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида амалга оширилган терактга Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари алоқадор. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Эрдўғаннинг айтишича, теракт юзасидан қўлга олинганларнинг сони 30 кишига етган.

Бундан ташқари, Туркия раҳбари қўпорувчилик ҳаркати ортида ИШИД террористик ташкилоти турганини ҳам таъкидлаб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропртида бўлган теракт оқибатида 44 киши ҳалок бўлди ва 239 нафар одам жароҳат олди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Доғистон Қирғизистон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!