Михаил Саакашвили айни вақтда АҚШда. Энди у Киевга кириб кела олмайди.
Ҳужжатда келтирилишича, Саакашвили Украина фуқаролигини олиш олдидан ёлғон маълумотлар етказган. Украина президенти ҳузуридаги фуқарлик ишлари бўйича комиссия Грузия Бош прокуратурасидан олинган материалларни таҳлил қилган ҳолда, Саакашвилига фуқаролик бермасликка қарор қилди.
Аввалроқ, Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилишидан қўрқмаслигини айтган эди. 2013 йилда Грузия Бош прокуратураси унга нисбатан жиноий иши очиб, сиртдан уни ҳибсга олган.
Саакашвили 2015 йил май ойи охирида Украина фуқаролигини қўлга киритган эди. Шу воқеадан 1 кун ўтиб, Пётр Порошенко уни Одесска вилоятига губернатор этиб тайинлади. Ўша йил ёзда Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Михаил Саакашвилини Украина паспортини олганлиги учун Грузия фуқаролигидан чиқариш ҳақида қарор чиқарган эди.
Орадан 1,5 йил ўтиб, 2016 йил ноябрь ойида Саакашвили истеъфога чиқди. Ўша вақтдаёқ унинг фуқаролиги муҳим масалага айланган эди.
Грузия Михаил Саакашвилини экстрадация қилишни сўраб, 2 марта Украинага мурожаат қилганди, аммо расмий Киев мурожаатни рад қилган.
26 июль куни маълум бўлишича, Михаил Саакашвили айни вақтда АҚШда. Энди у Киевга кириб кела олмайди. У келиши билан Бориполдда қўлга олинади ва Грузияга жўнатиб юборишади. Ҳозирча Саакашвилининг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда.