Оилавий секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий этилади.
Ўзбекистонда бундай секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинади.
Кейинчалик эса бошқа спорт мажмуаларида, ҳусусан усти ёпиқ иншоотларда ҳам мусобақаларни махсус секторларда кузатиш мумкин бўлади.
У ерда спорт тадбирларини оилавий томоша қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилади.
“Бу Ўзбекистонда спортни оммавийлаштириш мақсадида қўйилган навбатдаги қадамлардан бири бўлади.
Ана шундай махсус секторларда жамиятнинг асосий негизи ҳисобланган оилалар спорт мусобақаларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўладилар”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Тошкентдаги “Локомотив” стадионида мана шундай оилавий секторлар мавжуд.
Стадионга ўз оиласи билан ташриф буюрадиган мухлислар ўйинларини алоҳида секторларда томоша қилишлари мумкин.