...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди “Ниҳол”ни олганларнинг клиплари ҳар куни бепул эфирга узатилади


11:04, 28.08.2017 Шоу-бизнес
 3 394

“Ниҳол” мукофотини қўлга киритган ижодкорларнинг қўшиқ ва клиплари ҳар куни бир мартадан радио ва телеканалларда бепул эфирга узатилади.

Куни кеча, “Истиқлол” санъат саройида “Ниҳол” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2000 йилда таъсис этилган “Ниҳол” мукофотини қўлга киритганлар сони бу йил 167 нафарга етди. Мазкур мукофотни 2017 йилда 20 нафар ёш ижодкор қўлга киритди.
 
Мукофотнинг нуфузини янада ошириш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг келгусидаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида қўшма меморандум имзоланди.
 
Мазкур меморандумга биноан, эндиликда “Ниҳол” мукофотини қўлга киритган ижодкорларнинг қўшиқ ва клиплари ҳар куни бир мартадан радио ва телеканалларда бепул эфирга узатилади. 2017 йилга қадар “Ниҳол” мукофотини қўлга киритганлар ушбу имтиёздан мустасно.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги “Ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ танлов ҳар икки йилда бир марта ташкил этилмоқда.
 
Бугунгача ушбу мукофот билан тақдирланганларнинг 1 нафари  Ўзбекистон халқ артисти, 22 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 6 нафари Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари ва 3 нафари “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 1 нафари “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ЮНЕСКО совриндори бўлган. 

Теглар:Ниҳол мукофоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!