...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эммануэль Макрон: "Менинг душманим - ИШИД!"


08:02, 21.09.2017 Олам
 2 277

Франция президентининг фикрича, Сурия масаласини ҳал этишда минтақа мамлакатлари, хусусан, Эроннинг сиёсий роли жуда муҳим.

Франция президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси давомида ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида Суриядаги сиёсий вазиятга эътибор қаратди.
 
“Сурия раҳбари Башар Асад менинг душманим эмас, менинг ва Франция давлатининг душмани — ИШИД! Францияда террорчилик ҳаракатларни олиб борган улар”, деб таъкидлаган Макрон.
 
Франция президенти “Башар Асад Сурия халқига қилган жиноятлари учун жазога тортилиши лозим. Аммо унинг давлат ҳокимиятидан кетиши ёки қолишини сурияликларнинг ўзи ҳал қилиш керак,” дея қўшимча қилди ўз баёнотида.
 
Шунингдек, Макрон Сурия масаласини ҳал этишда минтақа мамлакатлари, хусусан, Эроннинг сиёсий роли жуда муҳим эканлигини қўшимча қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Сурияда 2011 йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши натижасида мамлакатда ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий вазият боши берк кўчага кириб қолган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Сурия Эммануэль Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!