Россиялик хакерлар гуруҳларини Ғарб сиёсатчилари бир неча йиллардан бери исботсиз айблаб келишади.
“Бу каби тушунмовчиликлар Россия билан ўртамиздаги муносабатларга путур етказмаслиги керак. Франция Россия билан киберҳужумлар ва асоссиз хабарлар тарқалишига қарши кураш бўйича келишув имзоланиш кунини кутмоқда. Шунингдек, биз Россия ва Франция ўртасидаги давлат ташкилотларининг маълумотлар алмашинувини йўлга қўйишни режалаштирганмиз”, дейди Макрон.
Маълумот учун, россиялик хакерлар гуруҳларини Ғарб сиёсатчилари бир неча йиллардан бери исботсиз айблаб келишади.
Россия Федерацияси матбуот котиби Дмитрий Песков бир неча марта АҚШ сиёсатчилари айбловларини рад этиб, президентлик сайлови ҳақиқий бўлиб ўтганини билдирган. Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Германия, Франция, АҚШдаги президентлик сайловларига Россия ҳукумати аралашмагани ва айбловлар учун ҳеч қандай далиллар йўқлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ конгресси Россия Федерациясини Дональд Трамп мамлакатга президент этиб тайинланишида жонбозлик кўрсатганликда айблаб, тергов ишларини бошлаганди.