...
МЕНЮ
ONLINE TV

EgyptAir самолётининг ҳалокатга учраши ўтган йил аён бўлганди?!


15:55, 20.05.2016 Олам
 4 106

А320 лайнерининг фалокатга учраши сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Хабарингиз бор, кеча 19 май куни тонгда EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Коҳирага қайтаётган MS804 рейсли самолёти кутилмаганда радар экранларидан ғойиб бўлганди.
 
Ҳозиргача самолётнинг қай тарзда ҳалокатга учрагани сир бўлиб қолмоқда. Бироқ, бортида 66 киши бўлган EgyptAir самолётининг қолдиқлари топилгани ҳақида Миср Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилган. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. Самолёт бортидаги 66 кишининг 3 нафари болалар бўлган. 10 нафари эса экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда. Йўловчилар Миср, Франция, Буюк Британия, Ироқ ва Саудия Арабистони фуқаролари эди.
 
“Самолёт бортида бўлган йўловчилар ва экипаж аъзоларининг оилаларига бу ҳақда маълумот бердик. Биз уларга чуқур таъзиямизни изҳор этамиз”, Миср Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида.
 
Маълумотларга кўра, самолётнинг бошқа қолдиқларини қидириш ишлари давом этмоқда.
 
Дунёнинг кўплаб экспертлари самолёт теракт оқибатида ҳалокатга учраганини тахмин қилмоқда.
 
“Биз терактни ҳам, бошқа тахминларни ҳам инкор этолмаймиз. Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта”, дейди Миср Фуқаро авиацияси вазири Шериф Фатхи.
 
Шу билан бирга мамлакат президенти Абдел Фаттах ас-Сиси ҳамма нарса А320 лайнери сув остидан олиб чиқилгач, маълум бўлишини айтган.
 
Ўртаер денгизида ғойиб бўлган самолёт туфайли EgyptAir компанияси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда компаниянинг расмий сайтида акс этган самолётлар рангини қора рангга “бўяди”, дейилади хабарда
 


Айни дамда интернет тармоқларида А320 лайнери стюардессаси Самар Эзеддиннинг 2014 йилнинг 26 сентябрида ижтимоий тармоққа жойлаган суратлари шов-шувга сабаб бўлмоқда. Бу суратларни у Миср авиакомпаниясига ишга киришидан бир неча ой аввал жойлаштирган. Суратда орқасида денгизга ғарқ бўлаётган самолёт акс этган стюардессани кўриш мумкин. Самарнинг кийимлари хўл, қўлида жомадон. Экспертлар ва олимлар стюардесса жойлаштирган бу суратнинг огоҳлантирув бўлгани, унинг кўнгли фалокатни сезгани ҳақида айтишмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:EgyptAir самолёти А320 лайнер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!