Журнал нуфузли кишиларни ўринларга ажратмади. Уларни маълум соҳа бўйича гуруҳларга бўлиб жойлаштирди.
Жаҳоннинг етук етакчилари қаторидан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, Рим Папаси, АҚШ президенти Дональд Трамп, Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, ХХР раиси Си Цзиньпин каби инсонлар жой олишган.
Новаторлар қаторида АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнерни ҳам кўриш мумкин.
Санъаткорлар бўлимига актриса Эмма Стоун, актёр Райан Рейнольдс, актриса ва хонанда Деми Ловато қаторида бошқа кўплаб санъат вакиллари ҳам киритилди.