...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг 34 давлатида аҳоли озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда


18:42, 11.03.2016 Олам
 3 226

Қурғоқчилик, уруш ва сув тошқинлари одамларни озиқ-овқат муаммосига дучор этмоқда.

Дунёнинг 34 давлатида урушлар, қурғоқчилик ва сув тошқинлари туфайли аҳоли етарли озиқ-овқат йўқлигидан азият чекади. Бу давлатларнинг 80 фоизи Африка қитъасида жойлашган. Бу ҳақда БМТнинг маълумотларига асосланиб, “Dailysabah” хабар берди.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ҳосил истиқболи ва озиқ-овқат ҳолати бўлими бўлими берган маълумотларга кўра, 2016 йилда қурғоқчилик туфайли Африканинг жанубидаги давлатларда ҳосил миқдори кескин камайган. Марказий Америка ва Кариб минтақасида кетма-кет уч йилдан бери бўлаётган қурғоқчилик бу ернинг ҳосил вегетациясига жуда ёмон таъсир этди.

Африканинг шимолида жойлашган Марокаш ва Жазоирда ҳам қуруқ об-ҳаво шароити туфайли қишлоқ хўжалиги қийин аҳволда қолмоқда.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг прогнозига кўра, 2016 йилда дунё бўйлаб жами 723 миллион тонна буғдой етиштирилиши кутилмоқда, бу 2015 йилги рекорд даражадаги паст кўрсатгичдан 10 миллион тонна камдир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:БМТ Озиқ-овқат етишмовчилиги Марокаш Жазоир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!