...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёни яна бир уруш кутмоқда: ядровий уруш


17:19, 20.09.2018 Олам
 20 120

Нетаняҳу Эрон махфий ядро қуроллари дастури мавжудлигини айтган.

Эрон Ислом Республикаси ҳамда Исроил Республикаси бир-бирига ядровий уруш эьлон қилиш хавфи мавжуд. “Reuters”нинг хабар беришича, бугун, 20 сентябрь куни Эрон расмий баёнот билан БМТга мурожаат қилган. Теҳрон расмийлари Исроил ядровий урушга ҳозирлик кўраётганлигидан хавотирда эканлигини маьлум қилган.
 
Исроил томон эса Теҳрон ва унинг иттифоқдошларидан бўладиган эҳтимолий ҳужумга қарши туриш учун ядро қуроллари жойлашган ҳудудда назоратни кучайтирганлигини маьлум қилган.
 
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу август ойида мамлакат яширин атом реакторига ташриф буюрган ва бу билан душманларига ҳар қандай вазиятда уларни вайрон қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтган.
 
Эроннинг БМТдаги элчиси Голамали Хошру БМТга аьзо мамлакатлар бу хавфга кўз юммаслигини ва Исроил ядро қуролларининг барчасини йўқотиш бўйича зарурий чоралар кўриши керак эканлиги тўғрисида БМТга расмий хат билан чиқган.
 
Исроил АЭC бош генерали Зеев Снир Эрон ва Сурия минтақага жиддий таҳдид солаётганлиги бўйича БМТга расмий мурожаат билан чиқган ва бу масала юзасидан алоҳида мажлис чақиришни сўраган.
 
Снир сўнгги йилларда Эрон ва иттифоқдошлари Исроил ядро қуроллари жойлашган ҳудудларга хавф солганлигини ва келажакда вазият тақозо этса, барча керакли чоралар кўрилишини айтиб ўтган.
 
Маьлумот учун, 1979 йилги Ислом инқилобидан сўнг Эрон-Исроил ўртасида мунтазам равишда можаролар бўлиб келади. Суриядаги фуқаролар уруши бошлангандан буён низолар янада кескинлашиб кетган. Эрон, шунингдек, бир неча бор Исроилни йўқ қилиб ташлаш баёноти билан чиққан.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Эрон Исроил уруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!