...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг ишончсиз автолар “антирейтинги” эълон қилинди!


14:55, 23.10.2017 Олам
 3 918

Consumer Reports агентлиги мутахассислари томонидан дунёнинг энг ишончсиз автомобиллари рўйхати эълон қилинди. Рўйхатнинг биринчи ўринини Chevrolet...

Consumer Reports агентлиги мутахассислари томонидан дунёнинг энг ишончсиз автомобиллари рўйхати эълон қилинди.
 
Автоэкспертлар агентлиги томонидан ўтказилувчи йиллик тадқиқотда айилишича: “айрим автомобилларнинг эгалари бундай уловларни дўконларга бошқа автомобилларга нисбатан кўпроқ қайтаришади”.
 
Шундай қилиб, қандай автомобиллар билан кўпроқ муаммолар юзага келади?
 
Рўйхатнинг биринчи ўринини Chevrolet Camaro русумли автомобил электроника, трансмиссиясидаги носозликлари сабаб эгаллади.
 
Ундан “бир қадар ишончлироқ” дея аталган — тормоз тизими, руль бошқарувидаги муаммолари мавжуд Mercedes-Benz GLC иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.
 
Учинчи ўринда Jaguar F-Pace. Унда электроника носозликлари ва салонда шовқин кузатилган.
 
Кейинги ўринларни GMC Acadia, Fiat 500, Ford Focus, Ford Fiesta, Volvo XC90, Cadillac Escalade эгалашди.
 
Омадсиз автолар рўйхатини Tesla Model X якунлаб берди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Авто олам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!