...
МЕНЮ
ONLINE TV

Довутўғлу: Совет иттифоқи 25 йил аввал парчаланиб кетган


02:15, 16.02.2016 Олам
 3 580

Туркия бош вазири Аҳмет Довутўғлу Россия ҳукуматини огоҳлантираётганини маълум қилди.

Аввал хабар берганимиздек, Туркия Бош вазири Аҳмет Довутўғлу расмий ташриф билан Украинага келган эди. Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан бўлиб ўтган учрашув давомида икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожлантирилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Суҳбат чоғида Аҳмет Довутўғлу ва Арсений Яценюк Россиянинг Украина ҳамда Суриядаги хатти-ҳаракатларини қаттиқ танқид қилишди, деб ёзади “Haber7.com”.

Довутўғлу Россиянинг ташқи сиёсатдаги бугунги фаолиятига таъриф берар экан, қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлади.

“Совет иттифоқи 25 йил аввал парчаланиб кетган. Бу даврни такрорлашга ҳаракат қилиш, Россия учун ҳам яхшилик келтирмайди”, – дея Аҳмет Довутўғлу Россия ҳукуматини огоҳлантираётганини маълум қилди.

Хориж ОАВларининг тахминларига кўра, Украина ва Туркия бош вазирлари учрашувининг асосий масалалари Россия мавзусига бориб тақалган.

Теглар:Туркия Украина Арсений Яценюк Аҳмет Дўвутўғлу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!