...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дмитрий Медведев: Владивостокда Ўзбекистон Бош консуллик идораси очилади


17:19, 14.08.2017 Олам
 2 238

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида Ўзбекистон консуллик бўлимлари очилиши режалаштирилган эди.

2017 йил 14 август куни ҳуқуқий ахборотлар расмий порталида Россия Федерацияси ҳукуматининг фармони билан Владивосток шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллик идораси очилиши ҳақида хабар берилди.
 
Консуллик ҳудудига Саха Республикаси (Якутия), Камчатка, Приморий, Хабаровск ўлкалари, Амур, Магадан, Сахалин вилоятлари, Еврей автоном вилояти ва Чукотка автоном округлари кириши ҳақида маълумот берилган.
 
Апрель ойида Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Жавлон Ваҳобов Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида консуллик бўлимлари очилиши режалаштирилганини айтиб ўтган эди.
 
Маълумот учун, бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва унинг қошида консуллик бўлими ҳамда Новосибирск шаҳрида Бош консуллик идораси фаолият юритади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Россия Ўзбекистон Владивосток 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!