...
МЕНЮ
ONLINE TV

Деҳлида 160 миллион йиллик динозавр суяклари сақланадиган музей ёниб кетди


10:40, 27.04.2016 Олам
 2 374

Музей биносида таъмирлаш ишлари кетаётгани туфайли ўт ўчириш тизими ўчирилган ва бу ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлди.

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Табиат тарихи миллий музейи биносида ёнғин келиб чиқди. Мазкур музейда ўсимлик ва ҳайвонлар экспонатлари,  шунингдек динозаврларнинг суяк қолдиқлари сақланади. Бу ҳақда “Indiatimes” хабар берди.
 
Ёнғин музей очилишидан бир неча соат олдин чиққан. Олов музейнинг юқори қаватида алангаланиб, бошқа ҳудудларга тарқалган.  Ёнғинни ўчириш учун юздан ортиқ ўт ўчирувчилар уч соат давомида тер тўкдилар
 
Деҳли ўт ўчириш хизмати бошлиғи ўринбосари Ражеш Панварнинг сўзларига кўра,  музей ёнғин оқибатида катта талофат кўрган.  Бундан ташқари,  музей биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгалиги туфайли ўт ўчириш тизими ўчириб қўйилган. Бу ҳам ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлди.
 
Ёнғин оқибатида кўрилган умумий зарар ўт ўчирувчилар бинони кўздан кечириб чиққандан сўнг аниқ бўлади.
 
Маълумот ўрнида, Деҳлидаги Табиат тарихи миллий музейи 1978 йилда очилган.  Музейдаги динозавр суяклари қолдиқлари 160 млн йилгача бориб тақалади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳиндистон Деҳли Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!