...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат имтиҳонида муғомбирлик қилган ўқувчи ҳибсга олинди


10:29, 27.06.2016 Олам
 5 724

Ўқувчи қиз ўзи ўқиган фан номини тўғри талаффуз қила олмаган ва бу фан нимани ўрганишини ҳам адаштирган.

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида полиция имтиҳондаги тестларни ечишда тайёр жавоблар дафтарчасидан фойдаланган ўқувчини ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда ёзилишича, Биҳар штатидаги мактаб битирувчилари якуний имтиҳон синовларини топширишларини назорат қилиш учун халқ маорифи вакиллари ҳам ташриф буюрган. 
 
Ўтган йили имтиҳон пайтида ота-оналар ва бошқаларнинг ташқаридан туриб ўқувчиларга ҳар хил китоб ва қоғозларни ташлагани ўқитувчилар ва давлат таълим тизими расмийларини ноқулай аҳволга солиб қўйган.
 
Полиция 12 йил давомида гуманитар фанлар бўйича мактаб имтиҳонларини юқори даражада топшириб келган 17 ёшли қизни бир қатор текширувлардан сўнг ҳибсга олди. Қизнинг  сиёсатшунослик (“Political science”) сўзини тўғри талаффуз қила олмагани шубҳага сабаб бўлган, ваҳоланки, у бу фанни бир қанча вақтдан буён ўрганиб келган. Бундан ташқари, ўқувчи бу фан пазандачиликни ҳам ўз ичига олишини қўшимча қилиб ўтади.
 
“Биз жами 18 ўқувчини ҳибсга олдик”, дейди Биҳар полицияси вакили Ману Маҳараж.
 
Ҳиндистонда кам таъминланган оила фарзандлари битирув имтиҳонларини топшираётганда, жуда катта босим остида қоладилар. Чунки бу уларнинг келажакда ким бўлишларини ҳал қилиб берадиган ҳаёт-мамот масаласидир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳиндистон Биҳар Имтиҳон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!