Ўзбекистонда жазирама кунлар давом этади. Лекин баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +20... +22 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +18... +23 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси +23... +23 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.