...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни Республикада ҳаво 38 даражагача исийди, аммо...


16:01, 02.06.2018 Бу қизиқ
 6 606

Мамлакатга ёз кириб келганига қарамай кунлар булутлилигича қолмоқда.

3 июнь куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Эртага, ёзнинг илк дам олиш кунида Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +16...+18, кундузи +28...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +20...+25, кундузи +25...+30 даража бўлади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +25...+30 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. Ҳаво ўзгариб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!