...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?


19:37, 09.12.2017 Бу қизиқ
 7 389

Тошкент шаҳри ва бир неча вилоятларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Эртага, 10 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз. Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, якшанба куни айрим ҳудудларда ҳарорат тушади. Ёмғир, қор ёғади.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Эрталаб ва кечқурун ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 3-5 даража илиқ, кечаси 2 даражагача совуқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 4 даражагача, кечаси 8 даражагача совуқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача илиқ, кечаси эса 5 даражагача совуқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эрталаб ва кечқурун ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 2 даражагача тушиб кетади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 10 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 1 даражагача совуб кетади.
 
Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи ҳамда кечаси 2-7 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!