...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чоршанба куни об-ҳавода ўзгариш кузатилади


14:48, 12.06.2018 Бу қизиқ
 5 683

Гидрометеорология хизмати маркази эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Чоршанба куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Эртага Республика бўйлаб 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +34...+36 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, бироз булутли бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +31...+36 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +36...+41 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +18...+23, кундузи +25...+30 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида қисқа ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +11...+16, кундузи эса +22...+27 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!