27 июнь куни Республикада об-ҳавода қандай ўзгаришлар кузатилиши ҳақида маълумот берилди.
Шанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +17...+19, кундузи +34...+36 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғмайди.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлади. Ёмғир ёғиши кутилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +10...+15, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.