...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чиқинди қутисидан олтин топилди


10:26, 27.09.2016 Олам
 4 896

Оғирлиги 3 кг, баҳоси 19 минг АҚШ доллари бўлган олтин бўлаги Бангладеш аэрапортидан топилган.

26 сентябрда Бангладеш халқаро аэрапорти ходимлари чиқинди қутисидан оғирлиги 3 килограммга тенг олтин топишди. Бу олтин бўлагини чиқинди қутисига ким яширгани номаълум. 
 
Олтин бўлагининг умумий қиймати 19 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда. Топилма Бангладеш Марказий банки ҳисобига ўтказилади, дея хабар бермоқда “Prothom Alo”.
 
Божхона ҳодимлари контрабандачи  шахсини аниқлаш мақчадида кузатув камералари тасвирларини ўрганиб чиқишмоқда. Шуниси аниқки, олтин қидирув ишлари бошланганидан бир соат ўтиб топилган.
 
Чет эл оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бунга ўхшаш ҳодиса июнь ойида Бангладешдаги “Ҳазрат Шоҳжалол” аэропортида ҳам содир бўлган.
 
Божхона ходимлари ака-сингил контрабадачиларнинг 14 кг олтинини мусодара қилишган эди. Қимматбаҳо металл 90 минг АҚШ долларига баҳоланган.
Зуҳра Одилова

Теглар:Бангладеш Олтин Контрабанда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!