100 дан ортиқ чечен аскарлари 25 кишидан иборат бўлган рус аскарларига ҳужум қилиб, уларни ярим ўлик ҳолатгача дўппослашди.
Улар ўртасидаги бу ҳаракатлар видеотасвирга олинган ва бугун, 26 февраль куни ушбу видеотасвирлар интернет тармоқларида тарқалиб улгурди. Борзой қишлоғида чечен аскарлари билан бирга рус аскарлари хизмат қиладиган ҳарбий қисм жойлашган. “Кеча, тушлик вақтида чечен аскарларидан бири сўкина бошлади. Чечен миллатига мансуб бўлмаган, ошҳонада навбатчи бўлган ходим унга огоҳлантириш берди. Ўша куни кечки пайт эса юзлаб чеченлар қўлларида арматура, жароҳат етказувчи қуроллар билан йиғилишди ва кечки овқатдан қайтаётган аскарлар қаторида унга огоҳлантириш берган навбатчига ҳужум қилишди. Ошхонадан қайтаётган аскарлар тахминан 25 киши эди. Уларнинг барчаси жуда қаттиқ калтакланди”, – дейилади тармоқларда берилаётган маълумотларда.
Ҳужум вақтида чечен ва рус тилларидаги баъзи сўзлар эшитилади.