Эгизаклар 14 ёшга тўлгач, уларнинг онаси Оксана Загитова ташкилотнинг 2,5 миллион рублини ўғирлаганликда айбланиб, 5 йиллик қамоқ жазосини ўташига тўғри келади.
Оксана Загитова турмуш қургач, бир неча йиллар давомида фарзандли бўла олмади. Шифокорлар Оксанага бепушт эканини ва табиий йўл билан ҳомиладор бўла олмаслиги, фақатгина сунъий уруғлантириш ёрдамида ҳомиладор бўлиши мумкинлигини айтишганди. Шунда ноилож қолган аёл ўзи бухгалтер бўлиб ишлайдиган ташкилотнинг ғазнасидан ҳар ойда 120 минг рублдан ўғирлай бошлади. Белгилаган 2,5 миллион рубль миқдоридаги пул йиғилгач, у даволаниш ва ҳомиладор бўлиш учун шифокор ҳузурига чопади. Бепуштликни даволаш учун ўтказилган операция ва сунъий уруғлантириш орқали у ҳомиладор бўлади. Айнан шу воқеадан кейин ташкилот раҳбарлари ва полиция Оксананинг ташкилот ғазнасидан қарийб 2,5 миллион рубль миқдоридаги пулни ўмарганини билиб қолишади. Бу ҳақда “Parasola.ru” нашри
хабар беради.
Айни дамда Оксана эгизак қизалоқларни дунёга келтирган. Бироқ эгизаклар 14 ёшга тўлгач, уларнинг онаси Оксана Загитова ташкилотнинг 2,5 миллион рублини ўғирлаганликда айбланиб, 5 йиллик қамоқ жазосини ўташига тўғри келади.
Краснодарлик судья ўғриликни содир этган аёлга ҳукм чиқарар экан, Оксана Загитова бу пулларни фарзанд кўришдек орзуси учун ўғирлаганини ҳам ҳисобга олди.