Қурилишнинг ғояси ва молиялаштирилиши маҳаллий Buka бренди томонидан амалга оширилди.
Майдонча воркаут учун барча зарур снарядлар билан жиҳозланган ва ҳамма ёшдаги кишиларнинг шуғулланиши учун мўлжалланган бўлиб, воркаут майдончасининг ғоя ва молиялаштирилиши маҳаллий Buka бренди томонидан амалга оширилган.
Унга кўра, барча снарядлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ҳамда Street Workout Uzbekistan ҳамжамиятининг воркаут спортчилари томонидан муваффақиятли тест синовларидан ўтказилган.
“Биз ва бошқа компаниялар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлашади. Очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш Ўзбекистон бўйлаб кенг қулоч ёяди, деган умиддамиз. Шунда маҳалланинг ҳар бир аъзосига, айниқса болаларга спорт билан бемалол шуғулланиш имкони туғилади”, дейди Buka Boxing Sportswear компанияси директори Отабек Анваров.
Маълумот учун, воркаут бу брусларда, турникларда, полда машқлар бажариш спорт тури ҳисобланади. Баъзи элементлари гимнастикадан олинган, айримлари ўйлаб топилган. Воркаутнинг ҳар бир машқида баданнинг барча мушаклари ўз оғирлиги туфайли ишлайди. Агар доимий равишда шуғулланилса, куч ва чидамлилик яхши ривожланади.