Саратон касаллигига чалинган актёрнинг ўлими ҳақидаги хабар бир неча кун ўтиб ошкор қилинди.
62 ёшли актёр бир неча кун аввал, 20 октябрда Лос-Анжелесдаги Cedars-Sinai тиббиёт марказида саратон касаллиги туфайли вафот этган. Бироқ бу ҳақдаги маълумот оммага энди ошкор қилинмоқда. Майкл Масси ижодий фаолияти давомида 80 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган.
Маълумот учун, 28 ёшли Брэндон Ли 1993 йилнинг 31 мартида “Қарға” фильмини суратга олиш жараёнида актёр Майкл Масси томонидан тасодифан отилган эди. Ўқ Брэндоннинг умуртқа поғонасига текканди. Уилмингтон шаҳридаги шифохонага олиб борилиши ва зудлик билан операция қилинишига қарамай, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
Ушбу иш бўйича суд бошланган ва ўлим ҳодисаси суратга олиш майдончасидаги эътиборсизлик сабаб содир бўлгани учун актёр Майкл Масси ҳамкабининг ўлимида айбдор, деб топилмаган.