Ҳакерлар ҳужуми сабабли вазирлар эндиликда “ақлли соат”лардан фойдалана олмайдилар.
Айтиш керакки, бу ҳукумат вакилларига Apple Watch соатларини тақишга қўйилган биринчи тақиқ эмас. Бундан аввал, ушбу соатлардан фойдаланиш Адлия вазири Майкл Гоувга ҳам тақиқланганди. Ўшанда Британия парламентида мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш ҳам тақиқ остига олинганди.
Британия ҳукумати россиялик ҳакерларнинг ҳужуми ўта хавфли эканини, суҳбатни эшитиш баробарида айни мамлакат олган маълумотлардан ўз мақсадларида фойдаланиши мумкинлигидан чўчимоқда.