...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ботиржон Эргашев: “Сафсата хабарларни тарқатаётган ОАВ ўз номига муносиб эмас”


21:54, 23.02.2018 Спорт
 7 750

Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ботиржон Эргашев ЎФА чемпионлардан пул талаб қилаётгани ҳақидаги ёлғон хабарларга муносабатини билдирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари учун Осиё чемпионатидаги ғалаба шарафи билан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 21 нафар футболчигна оқ “Малибу” ва тўрт нафар мураббий қора рангдаги “Малибу” билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Орадан бироз вақт ўтгач турли хил оммавий ахборот воситаларида машиналар ҳужжатини расмийлаштириш учун Ўзбекистон футбол ассосиасияци 10000 минг доллар пул талаб қилгани ҳақида хабарлар урчиди.
 
Аммо бугун, 23 февраль куни ЎФА мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот бериб, мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ботиржон Эргашев ҳам асоссиз хабарларга ўз муносабатини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали билдириб ўтди.
 
Эргашевнинг ёзганларига кўра, ишончсиз ОАВлар доимий ёлғонни рост қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади.
 
ЎФАнинг чемпион футболчилардан пул талаб қилаётганини эса умуман сафсата дея баҳолади, Ботиржон Эргашев.
 
Ботиржон Эргашев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Достон Ҳамдамовнинг отаси Хуршид ака билан яқин қадрдон бўлиб, ЎФА Достондан машина ҳужжатларини расмийлаштириш учун бир тийин пул сўрамаганини иддао қилган.
 
Шунингдек, Эргашев айнан ушбу сафсата хабарни ҳақиқатга айлантиришга ҳаракат қилган ОАВ ўз номига муносиб эмаслигини жиддий тарзда таъкидлаб ўтган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ботиржон Эргашев Малибу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!