...
МЕНЮ
ONLINE TV

Босния ва Герцеговина Европа Иттифоқига кирмоқчи


15:51, 15.02.2016 Олам
 2 250

Босния ва Герцеговинанинг аризаси ЕИнинг барча 28 аъзолари томонидан таҳлил қилиб чиқилади.

Босния ва Герцеговина Европа Иттифоқига кириш учун ариза топширди. Бу ҳақда Брюсселдаги Ташқи ишлар вазирларининг саммитида Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини айтиб ўтди, дея “Reuters” хабар берди.

“Яқин қўшниларимизнинг ЕИга қўшилиш ва ишлаш истакларини билдириб, ўз давлатлари, жамияти, иқтисодиёти, институти ва тизимларини Европа стандартларига мослаштриш учун ҳаракат қилаётганлари бизда маъсулият ҳиссини кучайтиради", – дейди Могерини.

Босния ва Герцеговинанинг аризаси ЕИнинг барча 28 аъзолари томонидан таҳлил қилиб чиқилади. Федерика Могеринининг таъкидлашича, Сараевонинг бу қарори ЕИ ва Босния учун ижобий янгилик ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Босния ва Герцеговина Европанинг жануби-шарқида, Болқон ярим оролида жойлашган. Пойтахти – Caраево шаҳри. Мамлакат собиқ Югославия таркибида бўлган ва 1991 йил 19 октябрда ўз мустақиллигини эълон қилган. Ҳудуди – 51129 км кв. Аҳолиси – 3.79 млн. Давлат тили – серб-хорват. Дини – ислом (40%), православ (31%), протестантлик (4%), католик (2%).
Руслан Сулаймонов

Теглар:Босния ва Герцеговина Европа иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!