...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бошқирдистонда ўзбекистонлик “олим” нарколаборатория яратгани учун қамалди


12:49, 09.08.2017 Олам
 2 696

38 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси наркотик моддалар ишлаб чиқарувчи ноқонуний лаборатория фаолиятини ташкил этган.

Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида 38 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси наркотик моддалар ишлаб чиқарувчи ноқонуний лаборатория фаолиятини ташкил этгани учун 9 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилини ҳақида хабар берилмоқда.
 
Алшеевск туманида фаолият юритган лаборатория 2017 йилнинг февраль ойида Раевский қишлоғи ҳудудидаги ижарага олинган гаражда ташкил этилган. Гаражда махсус ускуналар жойлаштирилиб, юз тупдан ортиқ наша ўсимлиги етиштирилган.
 
Текширувлар давомида гараждан 400 граммдан ортиқ тақиқланган гиёҳванд моддалари қўлга олинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Россия Бошқирдистон Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!