Жон Ферраро 2 дақиқа ичида боши билан 38 та михни қоқа олди.
Жон Ферраронинг бош суяги бошқа одамларникига нисбатан деярли 3 баробарга йўғон. Шу сабабдан ҳам у михларни қоқишда болғача ўрнида бемалол бошидан фойдалана олади.
У аввал 1 дақиқада кўп миқдорда мих қоқиш бўйича рекорд ўрнатиб бўлган. Бундан ташқари,унинг бошида боулинг шари ёрдамида бетон ғиштлар ҳам синдирилган. Жон Ферраронинг айтишича, у кўп машқ қилади ва шу сабаб ҳам қўрқмасдан янги марраларни забт эта олади.
Унинг навбатдаги рекорди Италия телешоуси давомида намойиш этилди. Жон Ферраро 2 дақиқа ичида боши билан 38 та михни қоқа олди. Ана шу шоу акс этган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.