...
МЕНЮ
ONLINE TV

Борис Беккер банкрот! Афсонавий теннисчи совринларини сотишни бошлади


17:47, 11.06.2018 Спорт
 2 390

Германиялик теннисчи иқтисодий томондан жуда қийин аҳволга тушиб қолди.

17 ёшида “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг бош совринини қўлга киритган германиялик теннисчи Борис Беккер иқтисодий томондан жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Шу кунларда хорижий ОАВни “БББ” номли хабарлар эгаллаб олган. Яъни, “Борис Беккер банкрот”.
 
Хабарларда ёзилишича,   Лондондаги Wyles Hardy and Co музей залида бўлиб ўтаётган очиқ савдоларга собиқ теннисчининг 81 та турли кичик мусобақаларда ютган совринлари, турнирлар давомида кийган либослари ҳамда спорт анжомлари қўйилган.
 
28 июнга қадар давом этадиган очиқ аукционда энг қимматбаҳо буюм сифатида “Реншав” кубогининг нусхаси кўрсатилмоқда.  У харидорлар томонидан 8 минг фунт стерлингга баҳоланган. Бундан ташқари,  Беккернинг энг кўп кийган оёқ кийими (кроссовкаси) 500 фунтга сотилди.
 
Беккернинг бошига бундай “қора кунлар” тушишига албатта, сабаб бор. Ўтган йили  Arbuthnot Latham & Co банки германиялик теннис устидан судга даъво аризаси киритганди. Унга кўра Борис Беккер банкдан 3,1 миллион стерлинг қарздорлиги маълум бўлган.
 
Суд даъвони қаноатлантириб, теннисчидан сўралган суммани ундириб берганди. Буни қарангки, Беккер дўсти Ганс Диетердан оз эмас, нақд 30 миллион фунт қарздор экан. У ҳам даъво очди. Теннисчи уни ҳам тўлаб берди.
 
Шундан кейин Борис Беккерга қарши даъво ариза ташловчилар кўпайиб кетди.  2000 йилда ажрашган рафиқасига 10 миллион берди. Ортидан иккинчи рафиқаси Лилли Керссенберг ҳам жорий йилнинг май ойида ажрашишга қарор қилгач, унга анчагина маблағи кетди.  Бу ҳам етмагандай, бир рус модели “Беккердан фарзандим бор. У 2001 йилда мен билан бир неча кун вақтичоғилик қилганди”, дея даъво қилгани   теннисчи  яна бир неча милион фунт стерлинг қарздор бўлишига олиб келди.
 
Spiegel  журналининг ёзишича, уни нафақат дўстлари, севимли рафиқалари, балки бизнеси ҳам банкролик ботқоғига ботирган. У Нигериядаги нефть компаниялари учун 7,6 миллион фунт стерлинг сармоя киритганди. Хуллас, катта теннис орқали катта бойлик топган Борис Беккернинг пуллари ҳавога совурилиб, ўзининг куни совринларини сотишдан тушадиган пулга қолди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Борис Беккер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!