...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болалар ўйинчоғи орасига яширилган 26 кг гиёҳванд моддалар топилди


19:20, 25.10.2017 Олам
 3 090

Россия божхона хизмати томонидан йирик миқдордаги гиёҳванд модда олиб ўтаётганлар қўлга олинди.

Бугун, 25 октябрь куни Челябинскда болалар ўйинчоқлари орасига яширилган 26 килограмм оғирликдаги гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олаётган шахс Россия ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
 
Гиёҳванд моддаларни етказиб берувчи дея тахмин қилинаётган шахсга тегишли посилка почта бўлимида кўздан кечирилганида ушбу ҳолат аниқланган.
 
Жиноий гуруҳга тегишли бўлган гиёҳванд моддалар Европадан Россия ҳудудига олиб кирилаётган пайтда тўхтатиб қолинган. Ушбу юк болалар ўйинчоқлари сифатида рўйхатдан ўтказилган. Жиноятда гумон қилинган шахслардан бири почта бўлинмасида жўнатмани қабул қилишда қўлга олингани айтилмоқда.
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, жўнатмада гашиш, амфетамин ва экстази каби гиёҳвандлик ва психотроп моддалар аниқланган. Шу сингари текширувларда умумий оғирлиги 26 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар бўлган 7 та жўнатма аниқланган.
 
Уларнинг “бозор” нархи 40 млн рубль экани айтилган.
 
Жиноят содир этганларга нисбатан жиноят иши очилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия Гиёҳванд модда Божхоначилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!