...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс. Ўзбекистон чемпионати якунига етди, ғолиблар билан танишинг!


16:45, 30.11.2017 Спорт
 2 734

Ўзбекистон чемпионати доирасида бугуннинг ўзида 10 та финал жанглари ўтказилди.

Бугун, 30 ноябрь куни Термиз шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатинниг якуний финал босқичи бўлиб ўтди.
 
Жумладан, 75 кг вазн тоифасидаги жанглар ўз якунига етди. Ушбу вазнда финалга Сурхондарё вилояти вакили Ғаффоров Акмурод самарқандлик Қаҳрамонов Фанатга қарши рингга чиқди.
 
Ҳал қилувчи жангда мезбон спортчи Ғаффаров Акмурод ғалаба қозонди ва ўз вазни тоифасида Ўзбекистон чемпионига айланди.
 
81 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган баҳслар финалига Фарғона вилояти вакили Козимбек Мардонов ва Тошкент вилояти аъзоси Мадиёр Саидраҳимовлар етиб келишди.
 
Бўлиб ўтган финал жангида Козимбек Мардонов рақибидан устун келди ва ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
 
91 кг вазн тоифасида финалга Тошкент шаҳри вакили Ҳасанхон Баратов ва бухоролик Сардор Ёрмуҳаммедовлар етиб келишди.
 
Финал жангида Ёрмуҳаммедовнинг қўли баланд келди ва Ўзбекистон чемпионига айланди. Ҳасанхон Баратовга эса 2-ўрин насиб этди.
 
+ 91 кг вазн тоифасидаги сўнгги ҳал қилувчи жангда Фарғона вилояти вакили Лазизбек Муллажонов ҳамда хоразмлик Мирзобек Ҳасановлар тўқнаш келишди.
 
Ушбу финал баҳсида Лазизбек Муллажоновнинг қўли баланд келди ва у Ўзбекистон чемпионатининг олтин медали соҳибига айланди.
 
“Uzbek Tigers” жамоасидаги жанглари орқали аксарият мухлисларга таниш бўлган Мирзобек Ҳасанов мамлакат чемпионатининг кумуш медали билан кифояланди.
 
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Лазизбек шу йил бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритганди.
 
Барча ғолиблар рўйхати:
 
49 кг - Худойназар Файзов
52 кг - Абдулло Қўчқоров
56 кг - Шаҳобиддин Зоиров
60 кг - Шунқор Абдурасулов
64 кг - Зиёвуддин Тоҳиров
69 кг - Маҳмуд Ғоипов
75 кг - Ғаффаров Акмурод
81 кг - Козимбек Мардонов
91 кг - Сардор Ёрмуҳаммедов
+91 кг - Лазизбек Муллажонов
 
Шу тариқа, Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунига етди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!