...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс. “Uzbek Tigers” мавсумни мағлубият билан бошлади, Термиз жавоб зарбасини кутмоқда


10:37, 10.02.2018 Спорт
 4 445

Кубалик боксчилар йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугун, 10 февраль куни “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсумида илк жангини ўтказди.
 
Янги мавсумда “America” гуруҳида жангларини ўтказадиган ўзбекистонлик боксчилар учун мавсум осон бошлангани йўқ.
 
Афсуски, ўтказилган бешта жангнинг барчасида ўзбекистонлик боксчилар имкониятни бой бериб қўйдилар. Якунда кубалик боксчилар йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
Тўқнашувда ҳисоблар қуйидагича кўриниш олди:
 
-52 кг: Йозбани Виета - Худойназар Файзов 3:0
 
-60 кг: Лазарио Альварес Эстрада - Шунқор Абдурасулов 3:0
 
-69 кг: Рониель Иглесиас - Маҳмуд Ғоипов 3:0
 
-81 кг: Хулио ла Круз - Мадиёр Саидраҳимов 3:0
 
+91 кг: Хосе Лардует Гомес - Баҳодир Жалолов 2:1
 
Маълумот ўрнида, энди ушбу жамоалар 27 февраль куни Термиз шаҳрида соат 18:30 да бошланадиган жавоб тўқнашувида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Uzbek Tigers 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


“Uzbek Tigers” – тўхтади

17:20, 03.05.2018 4 937

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!