Ўйинлар, ижтимоий фикрга таъсир қилишнинг энг яхши усули сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ташкилот дунёдаги ижтимоий муаммоларни, можароларни ҳал қилишда видеоўйинларни ишга солиш бўйича қатор тажрибаларни ўтказмоқда.
Ўтган йили ЮНЕСКО вакиллари Торонтодаги Муқаддас Георг Қироллик коллежи ўқитувчиси, профессор Пол Дарвасидан ўйинларни тинчликка эришиш йўлида ишлатиш мавзусида нутқ сўзлаб беришни илтимос қилишганди.
Пол Дарваси ўз ўқувчиларининг мустақил ва тўғри фикрлашлари учун турли ўйинлардан фойдаланади. Унинг тадқиқотлари баъзи компьютер ўйинлари инсонда ҳамдардлик туйғусини уйғотиши, шу орқали кишилардаги дунёқарашни бироз бўлса-да яхши томонга ўзгартириш мумкинлигини кўрсатган.
Полнинг таъкидлашича, у ёки бу ўйинларга бошқа жиҳатдан қараш, ёндошишгина, инсоннинг уруш ва тинчлик борасидаги фикрига таъсир қилади.
Шу билан бирга Дарваси ўйинлар, ижтимоий фикрга таъсир қилишнинг энг яхши усули эканини ҳам таъкидлайди.
Профессорнинг видео ўйинлар борасидаги ижобий фикрларидан сўнг, БМТ ўйинлардан жаҳонда тинчлик ўрнатиш учун фойдаланиш усулини кўриб чиқмоқчи.