...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ: “ИШИДни йўқ қилишга қаратилган ҳарбий операция 1,5 миллион аҳолини хавф остига қўяди”


12:39, 17.10.2016 Олам
 3 485

Ушбу ҳарбий операция ИШИДни йўқ қилишга қаратилган энг йирик ҳаракатлардан биридир.

Айни вақтда Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД террорстик гуруҳини йўқ қилиш бўйича қатор ҳарбий операциялар амалга оширилмоқда. Бугун, 17 октябрь куни Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абади Мосулни террорстлардан озод этиш бўйича яна бир ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “НТВ” хабар бермоқда.
 
Мосул катталиги бўйича Ироқ ҳудудидаги иккинчи шаҳар саналади. Айнан шу сабабли ҳам ИШИД жангарилари бу ерга “ин” қуришган бўлса ажаб эмас.
 
Албатта, хукуматнинг маҳаллий аҳолини ИШИД чангалидан қутқаришга уриниши таҳсинга сазовор иш. Бундан ташқари, бу ишда Ироқдан БМТ ҳам ёрдамини аямаяпти. Бироқ амалга ошириладиган ҳарбий операциялар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳоли борасидаги хавотирини ҳам уйғотмоқда.
 
Ироқ Бош вазирининг ИШИДга ҳужум бошлангани ҳақидаги маълумотидан сўнг, БМТнинг хавотири янада ортди. Чунки, террористларга қарши ҳарбий операциялар давомида ИШИД жангарилари чангалида асирликда ҳаёт кечираётган 1,5 миллион маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам хавф остида қолиши мумкин.
 
“Мен Мосулда истиқомат қилаётган 1,5 миллион аҳолининг хавфсизлиги борасидаги масаладан ниҳоятда хавотирдаман. Чунки, ҳарбий операция чоғидаги ҳаракатлар уларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Биз ИШИД жангариларидан озод этмоқчи бўлаётган шаҳарда тинч аҳоли вакиллари борлигини унутмаслигимиз лозим”, дейди  БМТнинг гуманитар ёрдам бўйича Бош котиби ўринбосари Стивен О’Брайен.
 
Шунингдек, қатор сиёсатчилар, ҳарбий операциялар тинч аҳоли вакилларини четлаб ўтган тақдирда ҳам минглаб одамлар бошпанасиз қолишлари ҳақида ҳам айтишмоқда.
 
“АҚШ ва бошқа ҳалқаро коалиция аъзолари Ироқнинг хавфсизлик хизмати ҳарбийларини қўллаб-қувватлашга, Ироқнинг Мосул шаҳрида амалга оширилажак ўта мураккаб курашда ёнма-ён туришга тайёр. Биз Ироқ ҳарбийлари ИШИД жангариларидан Мосулни ва ваҳшийликлар ичида ҳаёт кечираётган тинч аҳоли вакиллари озод этишларига ишонамиз”, дейди АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Эштон Картер.

Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг Мосул шаҳри 2014 йилдан ИШИД томонидан босиб олинган. Уруш ва ваҳшийликлардан омон қолиш истагида кўплаб тинч аҳоли вакиллари уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлишган.
 
Таҳминий маълумотларга кўра, айни вақтда ИШИД чангалида Мосулда 1,3 – 1,5 миллион аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг барчаси террористик гуруҳ асирлари саналади. Ҳарбий операциялар биринчи навбатда ана шу аҳоли вакилларини, қолаверса, шаҳарни террористик гуруҳдан озод этишга қаратилган.
Умида Якубова

Теглар:Ироқ Мосул ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!