...
МЕНЮ
ONLINE TV

Биринчи СМС хабарнинг муаллифи ва мазмунини биласизми?


11:10, 04.12.2017 Бу қизиқ
 2 996

Мобил телефонлар орқали йўлланган илк қисқа хабар муаллифи матнни компьютерда терган.

1992 йил 3 декабрь куни мобил телефонлар орқали илк марта СМС хабар йўлланган. Бундай СМС-қисқа хабар муаллифи 25 йил аввал йўллаган мактубининг мазмуни ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда “Sky News” телеканали.
 
1992 йилда Vodafone компаниясида ишлаган британиялик Нил Папуорт илк СМС хабарни ўз раҳбарига жўнатганини айтди. Бу воқеа эса айнан 3 декабрь санасида рўй берган.
 
Нил Папуорт ўз хабарида “Рождество билан” деган жумлани ёзганлигини маълум қилди.
 
Аммо, Папуорт ўз хабарига жавоб олмаган. Сабаби ўша йилларда мобил телефонлар фақатгина хабарларни қабул қилиш имкониятига эга бўлган. Нил Папуорт эса матнни компьютерда терган.
 
Муаллифнинг сўзларига кўра, ўша вақтда компания раҳбарияти бундай имкониятни кенг қамровда тарқалиб кетишини кутишмаган.
 
“Бугунги кунда СМС хабарларни йўллаш хизматидан фойдаланиш даражаси пасайиб бораётган бўлсада, бу хизмат ҳали кўп йиллар амалда бўлади”, дейди Нил Папуорт. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Илк СМС СМС Нил Папуорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!