Ҳукуматнинг таклифига асосан, Италияда навбатдаги парламент сайловлари 2018 йилнинг 4 мартига белгиланди.
Россияга АҚШ бошчлигидаги Ғарб давлатлари томонидан иқтисодий санкциялар жорий этилганидан ҳамма хабардор.
Италиядаги ўнг марказчи ҳисобланган “Олға, Италия”, деб номланган сиёсий партия етакчиси Сильвио Берлускони, унинг партияси 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда ғолиб чиқса, Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш тўғрисида бир томонлама қарорлар қабул қилмаслигини билдирди.
Берлускони, Евроиттифоқ давлатлари санкциядан кўпроқ зарар кўраётганини ҳамда Россияни ўзларининг душмани деб билмасликни тушунтиришга ҳаракат қилишини таъкидлаган.
Берлускони, “Бу борада Италиянинг якка ўзи, бир томонлама уриниши оғриқли кечади, шунинг учун бундай қилмасликка ҳаракат қиламиз”, деган.
Кеча, 28 декабр куни Италия президенти Сержо Маттарелла миллий парламентнинг икки палатасини ҳам тарқатиб юборган эди. Ҳукуматнинг таклифига асосан, Италияда навбатдаги парламент сайловлари 2018 йилнинг 4 мартига белгиланди.
Обил Сафаров