...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бельгия Эрдўғаннинг огоҳлантиришини писанд қилмаганди


11:22, 24.03.2016 Олам
 4 026

Бельгия Туркия ҳудудидан чиқариб юборилган шахснинг жангари экани ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамасдан унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади.

Брюсселдаги аэропортда ўзини портлатган худкуш террорчи Иброҳим Бакрауи ўтган йили Туркиядан депорт қилинганлиги маълум бўлди. Бельгия ҳукумати Туркия ҳудудидан чиқариб юборилган шахснинг жангари экани ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамасдан унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтди, дея “Reuters” хабар берди.

Хабарда айтилишича, Иброҳим Туркиянинг жанубий қисмида, Сурия билан чегара вилоят Ғозиантепда қўлга олинган ва Голландияга депорт қилинган. Туркия бу ҳақда голланд ҳукуматини ҳам огоҳлантирган. Бакрауининг ҳибсга олинмаганлигининг сабаби, бирор жиноят бўйича далиллар топилмаганида. Бундай ҳолат ўтган йилда Парижда ўзини портлатган террорист Иброҳим Абдусаломга нисбатан ҳам кузатилган. У 2015 йилнинг бошида Туркиядан Бельгияга депорт қилинган эди.

Туркия президенти девонхонасининг тасдиқлашича, Бакрауи Голландияга депорт қилинган. Кейинчалик унинг “терроризмга алоқадорлиги аниқланмаган”дан сўнг, Бельгия ҳукумати томонидан озод этилган. Лекин, Голландия Бакрауини Бельгия ҳукуматига қачон топширгани аниқ эмас.

Бельгия газетаси “LeSoir”да ёзилишича, Адлия вазири Коен Геен Иброҳим Бакрауининг Голландияга депорт қилинганини тасдиқлаган. Брюсселдаги терактлар Истанбулда худкуш террорчи ўзини портлатгандан бир неча кундан сўнг содир бўлди. Бунда ДАИШ террористик ташкилотининг қўли борлиги айтилган эди.

Қўпорувчилик ҳаракати натижасида уч исроиллик одам ва бир Эрон фуқароси ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Брюсселдаги аэропорт ва метро бекатида тўртта портлаш юз берди. Воқеа юзасидан жавобгарликни ДАИШ террористик ташкилоти ўз бўйнига олди. Теркактни икки ака-ука Холид ва Иброҳим Бакрауи амалга оширгани аниқланган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Бельгия Брюссель Теракт Иброҳим Бакрауи ДАИШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!