...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама шахсий ёрдамчисининг тўйида куёвжўра бўлди


09:34, 11.01.2017 Олам
 4 828

Тўй тадбирини АҚШ Давлат котиби Жон Керри олиб борди

Ўтган дам олиш кунларида АҚШ президентлиги лавозимини тарк этишга ҳозирлик кўраётган Барак Обама ўзининг шахсий ёрдамчиси Марвин Николсаннинг никоҳ тўйига ташриф буюрди.
 
Маълумотларга кўра, Обама Флорида штати Жексонвилл шаҳрига самолётда учиб кетиш олдидан қатор учрашувларни бекор қилган.
 
Николсоннинг илтимосига кўра, амалдаги президент тўйда куёвнинг дўстлари қаторида иштирок этган. Тўй тадбирини АҚШ Давлат котиби Жон Керри олиб борди.
 
Марвин Николсон расман Оқ уйда президентнинг турли давлатлар ва тадбирларга ташрифларини уюштирувчи ташкилот раҳбари бўлиб ишлайди. Шу билан бирга, Николсон норасмий равишда Обама билан гольф ўйнаб турарди.
 
CBS телекомпанияси мухбирларидан бири Марк Ноллер тўплаган маълумотларга кўра, президентлик лавозими вақтида Барак Обама жами 333 марта гольф ўйнаган. Ушбу ўйинларнинг 192 тасида унга Николсон ҳамроҳлик қилган.
 
Аниқланишича, Обама келинчак билан ҳам таниш. Хелен Пайчич 2008 йили Барак Обаманинг сайловолди кампаниясида фаолият юритган. Ўшанда Обаманинг жамоасида Хеленнинг отаси флоридалик юрист Стив Пайчич ҳам бўлган.
Умида Якубова

Теглар:Барак Обама Гольф Тўй Шахсий ёрдамчиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!