Bank of America экспертларининг таъкидлашича, ривожланаётган бозорларнинг фундаментал кўрсаткичлари тобора яхшиланмоқда.
Тўртинчи ўринга Индонезия лойиқ кўрилган бўлса, кучли бешталикни Ҳиндистон якунлаб берган. Рейтинг ривожланаётган мамлакатлардаги молиявий барқарорлик, иқтисодий ўсиш, инфляция ва бюджетнинг боғлиқлиги сингари кўрсаткичларга таяниб тузилган.
Bank of America экспертларининг таъкидлашича, ривожланаётган бозорларнинг фундаментал кўрсаткичлари тобора яхшиланмоқда. Бинобарин, жорий рейтинг ўтган йил декабрда эълон қилинган рейтингга қиёсланса, кўрсаткичлар бирмунча яхшиланганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалги рейтингда етакчилик Жанубий Кореяга тегишли бўлган, Россия эса биринчи марта Хитойни ортда қолдириб, иккинчи ўринни банд этганди.