Грузиялик шифокорлар, аёлнинг қорнидан жарроҳлар томонидан 25 йил аввал унутиб қолдирилган қисқични чиқариб олишди.
Лекин, Тбилисидаги саратон касалликлари жарроҳи Ираклий Тодуа компьютер томографияси текшируви вақтида, аёлнинг қорнида қисқич борлигини аниқлаган.
Бундан йигирма беш йил олдин, аёл ошқозон ости безидаги касаллик туфайли жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган. Ўша вақтда жарроҳлар қисқични унутиб қолдиришган. Ҳозир аёл ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шифокорларнинг гапига кўра, бу ҳайрон қоларли ҳолат эмас, чунки қисқични чиқармаса ҳам аёл яшаб юраверарди.