...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёл қизини бўғиб, ўғлини эса пичоқ билан ўлдирди


11:28, 09.12.2017 Олам
 6 740

Антонелла Барбьери ўз фарзандларини ўлдириб, ўз жонига суиқасд қилган.

Регби бўйича Италия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Андреа Бенаттининг хотини Антонелла Барбьери ўз фарзандларини ўлдириб, ўз жонига суиқасд қилган.



Бу аёл эри ишда бўлган вақтда, Мантуй вилоятидаги уйида икки ёшли қизчасини ёстиқ билан бўғиб, беш ёшли ўғлини пичоқ билан сўйиб ташлаган. Кейин ўз машинасига ўтириб, номаълум тарафга кетган. Автомобил ичида ўзини ҳам ўлдиришга ҳаракат қилган.

Уни қўйбоқар чўпон учратиб қолган ва бу тўғрида полицияга хабар берган.

Антонелла Барбьери ҳозирги вақтда касалхонада шифокорлар назорати остида бўлиб, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солган йўқ.

Lenta интернет нашри хабарига кўра, Антонелла руҳий хасталик бўйича даволандиганлар рўйхатида бўлган. 
Обил Сафаров

Теглар:Андреа Бенатти Антонелла Барбьери Италия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!